Америкалик жарроҳлар инсон юзини кўчириб ўтиш жарроҳлик амалиётида рекорд даражадаги мураккаб опрецияни амалга оширишди. 26 соат давом этган жарроҳлик амалиёти вақтида 41 ёшли ёнғин ўчирувчи Патрик Хардисон юзига янги юз қўйиш учун рекорд даражада тўқима тушди. Натижада беморнинг юзи деярли тўлиқ кўринишда бошқа юзга алмаштирилди.

Хардисон 2001 йилда олов ичида қолган аёлни қутқариш жараёнида юз қисми қаттиқ куйганди. Ёнғиндан кейин унинг кўзлари деярли кўрмай қолган, юзи эса бутунлай куйиб кетган. Сўнгги 14 йилда уни 71 маротаба операция қилишган, бироқ ҳар сафар амалиёт муваффақиятсиз чиққан.

Унга 26 ёшли нью-йорклик рассом Дэвид Родебау юз донори вазифасини ўтаб берган. Операциядан бир йил олдин у кўча пойгаларида иштирок эта туриб мотоциклда ҳалокатга учраб вафот этганди. «Биз идеал даражадаги донор қидирдик», — дейди жарроҳ Эдуардо Родригез. Родебаунинг юзидан фойдаланиш учун унинг онаси розилик берган.

Жарроҳлик амалиёти вақтида шифокорлар беморга янги юзнинг «осилиб» қолмаслиги учун бош суягига кичик ўзгартириш киритишга тўғри келди. Тез орада Хардисоннинг кўриш қобилияти қайтиши кутилмоқда.

Бу тиббиёт соҳасида энг кўп тўқима ишлатилган юзни кўчириб ўтиш амалиёти саналади. Бунгача бу турдаги амалиётлар бўлган эсада унда жуда кам қисмлар алмаштирилганди. Юз кўчириб ўтказиш операциясида биринчи бемор француз Изабель Динуар бўлган. У 2005 йилда жарроҳлик амалиётини ўтаганди.