АҚШ Асаднинг кетиши кечиктирилишига рози

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 2178

АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонернинг фикрича, Башар Асад Сурия президентлигидан кетиши керак, лекин бу мамлакатдаги сиёсий муаммолар ҳал қилинганидан кейин рўй бергани мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

"Асад бўйича бизнинг позициямиз ўзгармайди. Лекин биз тан олишимиз керакки, бошқалар бошқача фикрда. Биз ҳам Суриядаги вазият янада чигаллашишини истамаймиз", дейди у.

Тонернинг қайд этишича, бу масала Сурияда ўт очишларнинг тўхташи ва янги конституцион ҳукуматнинг юзага келиш жараёнининг бир босқичи бўлиши мумкин.

Бироз олдинроқ, АҚШ Суриядан 2016 йилда 10 минг қочқин қабул қилиш бўйича режани давом эттириши маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар