Австралияда илк мусулмонлар партияси пайдо бўлди

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 1897

17 ноябрь куни Австралияда илк мусулмон партияси ташкил этилди. "Австралия мусулмонлари партияси" номини олган бу сиёсий тузилма раҳбари мамлакат сенати учун сайловда иштирок этиш ниятида экани маълум қилинган.

Айни вақтда Австралияда 500 минг нафардан ортиқ мусулмон истиқомат қилади.

Мамлакат парламентида эса 250 нафар депутат мавжуд ва улардан фақат бир киши мусулмон динига эътиқод қилади.

Янги партия асосчиси 34 ёшли Диа Муҳаммад Сиднейда яшаши ва тадбиркорлик билан шуғулланиши маълум. У ўз чиқишида бутун дунёда Париж терактидан кейин динлараро тушунмовчиликлар пайдо бўлишидан хавотирда эканини айтиб ўтган.

У Австралиядаги мусулмонларнинг талаб ва истаклари инобатга олинииши кераклигини таъкидлаб ўтган.

"Ҳозиргача тарқоқ бўлиб яшаётган жамоаларда бирлашиш имкони пайдо бўлди. Энди биз ўз талабларимизни аён этишда яхшироқ шароитларга эга бўламиз", дейди Диа Муҳаммад.

У Австралиядаги бир неча партияда мусулмонларга нисбатан айрича муносабатлар мавжудлиги янги партия тузилишига сабаб бўлганини қайд этиб ўтган.

Журналистларнинг ёзишича, Муҳаммаднинг Сенатга сайланиши эҳтимоллари жуда кам. Унинг сайловда иштирок этиши учун 500 минг имзо тўпланиши керак. Лекин Австралиядаги 500 минг мусулмоннинг 20 фоизигина сайлов ҳуқуқига эга.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар