Мюнхеннинг «Бавария» клуби раҳбарияти дарвозабон Мануэль Нойер билан янги шартнома имзолаш ниятида.

Kicker нашри хабарига кўра, мюнхенликлар Нойерга 2021 йилга қадар давом этиши кўзда тутилган янги шартнома таклиф қилади.
Дарвозабоннинг айни вақтдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган. 29 ёшли бу дарвозабон жорий мавсумда бундеслиганинг 12 учрашувида дарвозани қўриқлади ва атиги 4та гол қўйиб юборди.

Маълумот учун, Нойер 2011 йилга қадар "Шальке" клуби шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг мюнхенликлар сафига ўтган эди.

Аввалига «Бавария» мухлислари унга қарши душманлик кайфиятида бўлишди ва у майдонга тушган ҳар бир ўйинда "собиқ рақиб"га нисбатан ҳуштак чалишди. Аммо вақт ўтгани сари мухлисларнинг унга бўлган муносабати ўзгарди.