Беларусь Ўзбекистонга зирҳли машиналар йиғишни таклиф қилмоқда

Ўзбекистон 17 Ноябрь 2015 10087

Беларуснинг “140-таъмир заводи” Ўзбекистонга зирҳли машиналар йиғиш, шунингдек, ҳарбий техникага хизмат кўрсатишни таклиф қилди. Бу ҳақда яқинда Тошкентга келиб кетган корхона делегацияси вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, Беларусь Ўзбекистон бозори учун бир қатор қизиқарли таклифлар тайёрлаб қўйган.
“Бизни икки йўналиш қизиқтирмоқда – жорий ҳарбий техника модернизацияси, шунингдек, бизнинг янги махсус транспорт ва зирҳли машина намуналаримизни сотиш”, - деди компания вакили.

Гап “Кайман” зирҳли машинаси ҳақида кетмоқда. У армия қўшилмалари ва махсус милиция отрядлари, шунингдек, ФВВ, ўрмончилар ва ўт ўчирувчилар сингари фуқаролик хизматлари томонидан қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари, Беларусь корхонаси ўзбекистонлик ҳамкорларига “Пегас” юқори эҳтиёж машиналарини таклиф қилмоқчи. Бу қурилма геологик разведкага ихтисослашган корхоналарга мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар