Бир йил ичида Тожикистондан Россияга мева етказиб бериш ҳажми 2 баробарга ошди. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Европа импортининг ўрнини босиш дастури доирасида Россиянинг кўплаб корхоналари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини МДҲ давлатларидан харид қилишга каттароқ эътибор қарата бошлаган. Шу боис Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ошган.

“Охирги йил давомида Тожикистондан Россияга мева етказиб бериш ҳажми 2 баробарга ошди”, - маълум қилди Россия Федерациясининг Тожикистондаги савдо ваколатхонасининг бош мутахассиси Роман Иванов агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.