Сан-Паулу университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган саратонга қарши экспериментал дори воситаси лаборатория шароитларида 7 ой мобайнида текширувдан ўтказилади.

Бу ҳақда мамлакат фан, технология ва инновациялар вазири Селсу Пансера баёнот берди.
“Синтетик фосфоэтаноламин” деб номланган мазкур препарат дастлаб пробиркада, сўнг денгиз чўчқаларида синовдан ўтказилади.

Экспериментларнинг ҳар иккала босқичи муваффақият билан якун топган тақдирда у одамларда текширилади. Бунга қадар вазир одамларга уни қабул қилишни тавсия этмади.
Тажрибаларнинг оралиқ натижалари билан жамоатчиликни таништириб бориш мақсадида интернетда махсус саҳифа яратилади.