Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ИШИДга қарши курашга қўшилиш зарурлигини айтди

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 1487

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон мамлакатнинг яна бир бор Сурияда ИШИД жангариларига қарши курашда иштирок этиши ҳақида ўйлаб кўриш зарурлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз ИШИДга қарши кучлироқ зарба беришга ёрдам бериш ҳақида яна ўйлаб кўришимиз керак ва бу муқаррар Сурияда ИШИД позицияларига зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқишга олиб келади”, деб айтди Фэллон.

Фэллон курашга қўшилишнинг барча вариантларини кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар