АҚШнинг 21 штати губернатори Париждаги терактлар сабаб суриялик қочқинларни қабул қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда CNN.

Улар орасида Огайо, Иллинойс, Индиана, Массачусетс, Луизиана, Мичиган, Алабама, Арканзас, Техас, Флорида, Канзас, Оклахома, Айова, Аризона ва бошқа штатларни учратиш мумкин.

Маълум қилишларича, бир қатор республикачилар, жумладан, миллиардер Дональд Трамп, сенатор Тед Круз, сенатор Рэнд Поллар муҳожирларни АҚШ ҳудудига киритилишига рози бўлишмаган.