Даниялик сиёсатчи ўнг партия етакчиси бўлган Даниэл Карлсен Дания терма жамоасининг янги тақдим этган либосларини тасвиридан жой олган терма жамоанинг қора танли футболчисини Жорес Окорега нисбатан кескин муносабатда бўлди.

Карлсен ўзининг Твиттердаги саҳифасига терма жамоа либоси туширилган расмни жойлаштириб: «Афсуски, миллий терма жамоанинг нафақат шортиси ўзгарган...» дея изоҳ қолдирди. Бундан олдинги интервьюларида у терма жамоа сафида қора танли футболчиларнинг бўлишига мутлақо қарши эканини билдириб ўтганди.

Шундан сўнг Дания терма жамоаси ва «Орхус» клуби яримҳимоячиси Даниел А. Педерсен ўзининг твиттерида Окорени қўллаб-қувватловчи твит ёзиб қолдирди. «Бу либос сенга жуда ярашиб турибди, дўстим. Сен билан битта терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман. Баъзилар эса шунчаки пасткаш бўлади», дея ёзган Педерсен.

«Мен XXI асрда бундай ифлос ишларга қўл уришаётганини кўриб кўзларимга ишонмадим. Бу Франциядаги терактдан кам бўлмаган даражадаги даҳшатли воқеа», дейди футболчининг агенти Никола Журич.

Ўз навбатида Дания футбол Иттифоқи ва барча футболчилар Окоре қўллаб-қувватлашмоқда. Дания футбол уюшмасиининг расмий твиттери терма жамоанинг икки нафар аъзолари Пьер-Эмил Хейбьерг ва Юссуф Поульсенларнинг юзига бир тарафида Дания, иккинчи тарафида Франция ва Танзания байроғи тасвири (бу икки футболчининг асл ватанлари Танзания ва Франция саналади) туширилган суратни жойлаштирган.

Маълумот учун, Окоре уч ёшида оиласи билан Кот-д‘Ивуардан кўчиб келишган. 2011 йилда футболчи ивуарликлар таклифини рад этиб Дания терма жамоаси сафида тўп суриш вариантини танлаганди.