Дмитрий Медведев давлат муассасаларига Россияда ишлаб чиқарилган дастурий таъминотни сотиб олиш мажбуриятини юклади

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 1551

Россия бош вазири Дмитрий Медведев давлат муассасаларини 2016 йил 1 январдан фақатгина Россияда ишлаб чиқарилган дастурий таъминотни сотиб олишга мажбурловчи қарорни имзолади, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ” нашри.

Давлат муассасалари хорижда яратилган дастурларни агар тегишли рўйхатда унинг Россияда ишлаб чиқарилган муқобили бўлмаса ёки у керакли функцияларга эга бўлмасагина сотиб олишлари мумкин бўлади.

Россияда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот рўйхати давлат ёки муниципал муассасалар, нотижорат ташкилотлар ва Россия субъектларининг улуши 50 фоиздан ошувчи тижорат компаниялари маҳсулотларидан тузилади. Шу билан бирга бундай компанияларда хорижий компанияларнинг тушуми 30 фоиздан ошмаслиги керак. Дастурий таъминотларни рўйхатга киритиш қарори Россия алоқа қўмитаси ҳузуридаги эксперт гуруҳи томонидан қабул қилинади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар