Тожикистон милицияси ходимлари 16 ноябрь куни Душанбеда шантажда гумон қилинаётган 18 ёшли фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда News.tj ресурси хабар бермоқда.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ўсмир шу йилнинг октябрида ижтимоий тармоқларда Душанбеда яшайдиган 34 ёшли аёл билан танишган.

У аёлни ўз хонадонига таклиф қилиб, у билан яқинлик қилган ва жараённи видеолавҳада қайд қилган.

Шундан сўнг йигит аёлни шантаж қилиб, видеолавҳа тарқаб кетмаслиги учун 1.4 минг доллар беришни талаб қилган.
Шантажчи пулларни олаётган пайтда қўлга туширилган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.