Ethiopian Airlines авиакомпанияси таркиби бутунлай хотин-қизлардан иборат рейсни йўлга қўяди. Экипаж аъзоларининг барчаси хотин-қизлардан иборат бўлади. Компания сайтида маълум қилишларича, биринчи парвоз 19 ноябрь куни Аддис-Абебадан Бангкокка амалга оширилади.

Бундан ташқари, парвозга тааллуқли барча ишларда: марказ операторидан тортиб диспетчергача, хавфсизлик хизмати ходимидан то механиккача бўлган ишларда хотин-қизлар масъул бўлишади.

Авиакомпания директорининг таъкидлашича, ушбу ғоядан мақсад Эфиопияда ҳар иккала жинс вакилларининг тенг ҳуқуқли эканликларини кўрсатиб беришдир. Шунингдек, “аёллар парвози” мамлакатдаги хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятини янада оширишга хизмат қилишига қаратилган.

Айни дамда Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг 30 фоиз ходими хотин-қизлардан иборат.