Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ва Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск ўтирган самолёт хавфсизлик текшируви юзасидан Туркияда ушлаб турилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Маълум бўлишича улар Belgian Air Force авиакомпанияси самолётида парвоз этишни режалаштиришган. Улар Анталияда ўтган G20 саммитидан сўнг Брюсселга йўл олишган эди.
Барчаси кўнгиладгидек кеча, сиёсатчилар сешанба куни бошқа самолётда манзиллари томон парвоз этишади, деб хабар беради нашр.

Бошқа самолётлар эса режага мувоффиқ Анталиядан учиб кетишган.