ESPN: “Реал” ёзда ёки Роналдуни ёки Бэйлни сотиб юборади

Спорт 17 Ноябрь 2015 1825

Мадриднинг “Реал” жамоаси келгуси ёзда ёки ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни ёки ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиши мумкин, деб хабар бермоқда ESPN.

Манба берган маълумотга кўра, португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га қайтиш ёки “ПСЖ”га ўтиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Роналдунинг агенти Жорже Мендеш француз клуби билан музокараларни аллақачон бошлаб юборган.

“МЮ” эса, ўз навбатида Бэйл билан қизиқмоқда. Футболчи эса “Реал”га мослаша олмагани, Мадрид ҳаётига кўниколмагани ва жамоадаги бошқа футболчилар билан дўстона алоқа ўрната олмагани боис “МЮ” таркибига бориб қўшилишга қарши эмаслигини маълум қилган.

Роналдунинг “Реал” билан шартномаси 2018 йилгача амал қилади, Бэйл билан шартнома эса 2019 йилгача тузилган.

Кўпроқ янгиликлар