Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари вақтида фойдаланилган автомобиль француз полицияси томонидан топилди. iTele телеканали томонидан берилган маълумотга кўра, машина Франция пойтахтининг шимолий қисмидан топилган.

«Қора рангдаги Renault Clio, Париждаги Альбер Кан майдонидан топилган. Ундан террорчилар теракт содир этишга тайёргарлик учун фойдаланган бўлиши мумкин», — дейилади РИА «Новости» хабарида.

14 ноябрь куни полиция «Батаклан» концерт залидан узоқ бўлмаган ҳудуддан шубҳа остида бўлган Volkswagen Polo автомобилини топиб олганди.

Олдинроқ яна бир шубҳа остидаги автомобил топилган ва унинг ичдан уч дона Калашников русумидаги автоматлар топилганди.