Анталияда ўтган G20 саммитидан сўнг, россиялик бир қанча журналистларнинг юки йўқолиб қолди. Сўнг улар Париждан топилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” россиялик дипломатнинг маълумотига асосланиб.

Унинг аниқлик киритишича, олти нафар россиялик журналистнинг юклари англашмовчилик сабаб Парижга кетиб қолган. У ердаги текширув ишлари пайтида улар топилган.
Айни дамда юкларни ўз эгаларига қайтариш борасида чора-тадбирлар кўрилмоқда