Гвинеяда Эбола вирусига чалинган сўнгги бемор даволаниб, касалхонадан чиқарилди, деб хабар бермоқда Reuters.

“Эболага чалинган сўнгги бемор касалхонадан чиқарилди. Биз иккита тест ўтказдик, хулосалар манфий”, — деди Эболани даволаш иттифоқи вакили Фоде Тасса Силла.
Аввалроқ Буюк британиялик ҳамшира Паулина Кафферкей Эболага йўлиққанликда гумонланиб, касалхонага ётқизилганлиги тўғрисида маълумотлар берилган эди.