Ирландия терма жамоаси Евро-2016 турнирига йўл олган 22-иштирокчига айланди

Спорт 17 Ноябрь 2015 1303

16 ноябрб оқшомида Ирландия ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасида Евро-2016 саралаши, плей-офф босқичининг жавоб ўйини ўтказилди. 

Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келди ва Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ўйинда Уолтерс пенальтидан ҳисобни очган эди. Ўйинда ҳал қилувчи голни ҳам унинг ўзи урди. Шу тариқа, ирландлар Францияга йўл олган 22-жамоага айланишди.

Икки жамоа ўртасидан 3 кун олдин ўтказилган плей-оффнинг биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Айтиш жоизки, Ирландия термаси Европа чемпионатида учинчи бор иштирок этади. Жамоа 1988 ва 2012 йилларда ҳам финал босқичида ўйнаган.

17 ноябрь куни Дания термаси Швеция, Словения эса Украина терма жамоаси билан ўзаро беллашади ва турнирда қатнашувчи яна 2 жамоа номи аниқ бўлади.

Евро-2016 саралаши
Жавоб ўйини

Ирландия – Босния ва Герцеговина 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24, пенальти Уолтерс, 2:0 – 70 Уолтерс.
Ирландия – Рэндолф, Кларк, Кио, Коулмэн, Маккарти, Брэйди, Хулахан (Макклейн, 54), Хендрик, Уэлан (О′Ши, 90), Уолтерс, Мерфи (Лонг, 55).
Босния ва Герцеговина – Бегович, Враньеш, Колашинац, Спахич, Цоцалич (Бешич, 46), Пьянич, Медуньянин (Джурич, 69), Вишча, Лулич (Ибишевич, 80), Зуканович, Джеко.
Огоҳлантиришлар: Спахич (20), Лулич (23), Макклейн (59), Лонг (83), Джеко (90), Джурич (90)

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар