Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

WikiLeaks Оқ уйдаги коррупция ҳақидаги махфий аудиоёзувларни чоп этди

WikiLeaks портали Оқ уйдаги коррупция ҳақидаги 30 соатлик махфий аудиоёзувлар ва стенограммаларни чоп этди.

Пентагон: АҚШга ёлғиз террористлар энг кўп хавф туғдиради

Бугунги кунда ИШИД томонидан АҚШ учун уюштириладиган таҳдидлар ичида ёлғиз террористлар энг кўп хавф туғдиради, дея маълум қилди Пентагон раҳбари Эштон Картер.

Мисрда А321 самолёти қулаган жойдан 70 км узоқликда 24 жангари йўқ қилинди

Миср хавфсизлик кучлари ходимлари Марказий Синайда фаолият юритган ИШИДнинг бўлимига қарашли бўлган 24 жангарини Россиянинг А321 самолёти қулаган жойдан 70 км узоқликдаги жойда йўқ қилдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Обама Сурияда ер усти операцияси ўтказилиши имкониятини истисно қилди

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ИШИДга қарши курашиш стратегиясини ўзгартирмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Кэмерон экстремизмни қоралаётган мусулмонларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон исломни тинчлик дини сифатида кўришни таклиф қилаётган фаолларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Америкалик ҳарбийлар Парижга саёҳат қилиши тақиқланди

АҚШ ҳарбийларининг Париж шаҳрига рухсатсиз бориши тақиқланди. Бу ҳақдаги қарор АҚШ Ҳарбий қуролли кучларининг Европа бўлинмаси расмий сайтида жойлаштирилган.

Путин G20 аъзоларини ИШИД билан молиявий ҳамкорликда айблади

Россия президенти Владимир Путин G20 саммити якунларига бағишланган матбуот-анжуманида “Катта йигирматалик”ка кирувчи айрим давлатларни ИШИД террорчилик ташкилоти билан нефть савдоси бўйича ҳамкорлик қилаётганликда айблади.

Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйишни “жиддий ўйлаб кўришга” чақирди

АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Дональд Трамп АҚШда масжидларни ёпиб қўйиш имконияти ҳақида жиддий ўйлаётганини айтди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Афғонистон шимоли-ғарбида 1 қишлоқ жангарилар қўлидан озод қилинди

Толибон ташкилоти аъзолари ҳисобланган 20 нафар жангари Афғонистон шимоли-ғарбидаги Сарипул вилояти, Ширамхо тумани ҳудудида ҳукумат ҳарбий кучлари томонидан ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида ўлдирилди.

Европадаги ОАВлар хатолик туфайли канадалик суратини Париж теракти ижрочиларидан бири сурати сифатида тарқатишди>>

Канадалик Вирендер Жуббал хатолик туфайли Европанинг йирик ОАВлари ўқувчиларига Париждаги теракт ижрочиларидан бири сифатида таништирилди. 

Франция самолётлари Роққада навбатдаги ҳаво зарбаларини амалга оширди

Франция Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётлар Суриянинг Роққа шаҳрида ИШИД нуқталарига зарба берди

Австралияда илк мусулмонлар партияси пайдо бўлди

17 ноябрь куни Австралияда илк мусулмон партияси ташкил этилди. "Австралия мусулмонлари партияси" номини олган бу сиёсий тузилма раҳбари мамлакат сенати учун сайловда иштирок этиш ниятида экани маълум қилинган.

Францияда 13 ёшли бола тасодифан ўз синфдошини отиб қўйди

Францияда 13 ёшли бола мактаб автобусида тасодифан ўз синфдошини отиб қўйди, деб хабар бермоқда France Info.

Грецияда ер қимирлади

Греция ғарбида кучли ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда Греция ва АҚШ сейсмологлари хабар тарқатди.

АҚШда энг яхши ядровий бомба синовлар якунланди

АҚШ модернизациядан ўтган B61-12 атом бомбасининг якуний, учинчи синовларини якунлади. У ўз ичига ядровий зарядни портлатишни олмаган эди, деб тушунтирди АҚШ энергетика вазирлиги қошидаги Ядровий хавфсизлик бўйича миллий бошқарма вакиллари.

Россия ҳукумати А321 самолёти теракт туфайли қулаганини тасдиқлади

Россия ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати 31 октябрь куни Мисрда қулаб тушган A321 лайнери ҳалокати теракт амалга оширилиши туфайли содир бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Рим папаси: Худо номини қотиллик учун қўллаш куфрдир>>

Рим папаси Франциск Парижда содир этилган терактларни қоралади. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, у Худо номидан фойдаланиб қотилликка қўл урган одамларни кескин қоралаган.

Гвинеяда Эболага чалинган сўнгги бемор тузалди>>

Гвинеяда Эбола вирусига чалинган сўнгги бемор даволаниб, касалхонадан чиқарилди, деб хабар бермоқда Reuters.

ОАВ: Россия ИШИД позицияларига сув ости кемасидан зарбалар берди>>

Россия Ўрта Ер денгизидаги сув ости кемасидан ИШИД позицияларига “Калибр” қанотли ракеталари билан зарбалар берди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлигига яқин манбага иқтибос келтирган ҳолда РБК нашри.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида сув тошқинлари рўй берди>>

17 ноябрь куни Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳри кўчалари кучли тошқинлари қуршовида қолди. Бу ҳақда arabnews.com интернет нашри хабар қилди.

Путин террористларга ёрдам бераётганларни огоҳлантирди>>

Россия президенти Владимир Путин Мисрдаги А321 самолёти ҳалокатини уюштирган террористларга ёрдам кўрсатишнинг оқибати ҳақида огоҳлантирди.

Miramax films киностудияси Al Jazeera томонидан сотиб олиниши мумкин>>

Америкалик миллиардер Томас Баррак ва бир қатор инвесторлар АҚШ кинокомпанияси саналган Miramax films Қатарнинг йирик медиагуруҳи саналган Al Jazeera Media Network`га тегишли бўлган BeIN Media Group медиагигантига сотилиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

NYT: Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари трансплантация учун қўлланади>>

Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари илгаригидек кўчириб ўтказишда қўлланмоқда, ваҳоланки, соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг ўтган йилги баёнотида бундай амалиётдан воз кечилишини таъкидлаган эди.