KUN.UZ дайжести: 17 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 4019

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 17 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Москва ҳайвонот боғида қизил пандалар сони иккитага етди>>

Москва ҳайвонот боғида қизил пандалар сони иккитага етди, дейилади муассасанинг расмий сайтида чоп этилган хабарномада.

Видео: Саудия Арабистонидаги ғайриоддий қум дарёси>>

Саудия Арабистонидаги Руб ал-Хали чўли ўртасида дарёни эслатувчи ғайриоддий ҳодисага гувоҳ бўлишди. Қуйидаги видеода худди дарё каби оқаётган дўл доначаларини кафтига олган кишини кўриш мумкин.

G20 саммитида россиялик журналистларнинг йўқолган юки Париждан топилди>>

Анталияда ўтган G20 саммитидан сўнг, россиялик бир қанча журналистларнинг юки йўқолиб қолди. Сўнг улар Париждан топилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” россиялик дипломатнинг маълумотига асосланиб.

Тошкентликлар камёб табиат ҳодисасига гувоҳ бўлишди (Фото)>>

16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида яшовчилар кам кузатиладиган табиат ҳодисаси гувоҳига айланишди.

Америкалик жарроҳлар куйиб қолган ўт ўчирувчига янги юз кўчириб ўтказишди>>

Америкалик жарроҳлар инсон юзини кўчириб ўтиш жарроҳлик амалиётида рекорд даражадаги мураккаб опрецияни амалга оширишди. 26 соат давом этган жарроҳлик амалиёти вақтида 41 ёшли ёнғин ўчирувчи Патрик Хардисон юзига янги юз қўйиш учун рекорд даражада тўқима тушди.

Қозоғистонда олти фарзандли бева қурилиши тугалланмаган бинода яшаётгани маълум бўлди>>

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида истиқомат қиладиган Жания Габдушева 2014 йилда турмуш ўртоғи юрак хуружи туфайли вафот этганидан сўнг олти фарзандини ёлғиз, бирор бошпанаси ва ёрдамларсиз тарбиялашга мажбур бўлиб қолди.

Марадона озиш учун ошқозонини операция қилдирди>>

Диего Армандо Марадона ошқозонида жарроҳлик амалиёти ўтказилган шифохонани тарк этди.

NYT: Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари трансплантация учун қўлланади>>

Хитойда маҳбусларнинг тана аъзолари илгаригидек кўчириб ўтказишда қўлланмоқда, ваҳоланки, соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг ўтган йилги баёнотида бундай амалиётдан воз кечилишини таъкидлаган эди.

Metro: суриялик қочқин Европага келиш учун буйрагини сотишга мажбур бўлди>>

Суриялик қочқин Европага кўчиб ўтишга кетган харажатларни қоплаш учун буйрагини сотишга мажбур бўлди. Бу ҳақда сербиялик гуманитар ишчининг сўзларига таянган ҳолда Metro нашри хабар бермоқда.

Европадаги ОАВлар хатолик туфайли канадалик суратини Париж теракти ижрочиларидан бири сурати сифатида тарқатишди>>

Канадалик Вирендер Жуббал хатолик туфайли Европанинг йирик ОАВлари ўқувчиларига Париждаги теракт ижрочиларидан бири сифатида таништирилди. Бунга унинг селфиларидан бири фотомонтаж қилиниб, твиттер орқали тарқатилгани сабаб бўлган.

Инсон ва маймун миялари орасидаги асосий фарқ айтилди>>

Америкалик олимларнинг ишонтиришича, инсон миясини маймун миясидан ажратиб турувчи муҳим бир жиҳат бор. Бунда инсоннинг энг яқин қариндоши ҳисобланмиш шимпанзе мияси назарда тутилмоқда. 

“007: Спектр” фильмининг касса йиғимлари 500 млн доллардан ортди>>

“007: Спектр” фильми АҚШ прокатида икки ҳафтадан буён етакчиликни бой бермаяпти. Ўтган дам олиш кунлари фильм 35.4 млн доллар ишлади.

Арнольд Шварценеггер браконьерлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида фил қозиқ тишини портлатиб юборди>>

Голливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер браконьерлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида фил қозиқ тишини портлатиб юборди. Бу акс этган ролик интернетда пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Channel24 телеканали.

Apple Watch қурилмасининг янги авлоди 2016 йилнинг июнь ойида чиқиши маълум бўлди>>

Apple компаниясининг етказиб берувчиларидан бири бўлмиш Quanta берган маълумотга кўра, Apple Watch 2 “ақлли” соатлари иккинчи чорак якунида чиқарилади.

ОАВ: Месси солиқ муаммоси туфайли Испаниядан Англияга кетмоқчи ва кўпроқ маош олмоқчи>>

"Барселона" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда The Daily Star хабар тарқатган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар