Марадона озиш учун ошқозонини операция қилдирди

Спорт 17 Ноябрь 2015 3454

Диего Армандо Марадона ошқозонида жарроҳлик амалиёти ўтказилган шифохонани тарк этди.

Хабар қилинишича, футболчи Венесуэладаги шифохоналардан бирида кейинги 10 йил ичида ошқозонини иккинчи марта операция қилдирди.

Бу орқали бироз олдинроқ 55 ёшини нишонлаган футболчи вазн ташлаши айтилган. Шифокорларнинг айтишича, Марадонанинг ҳозирги ҳолатида унга 75 килограммдан ортиқ вазнга эга бўлиш хавфли ҳисобланади. 10 йил аввал ҳам унда шу мақсадда жарроҳлик амалиёти ўтказилганди.

Собиқ футболчининг соғлиги билан боғлиқ муаммолар 2004 йилда пайдо бўлганди. 2004 йилда у ошқозони ва юрагидаги муаммолар туфайли 2 марта реанимацияга тушганди.

Унинг соғлигидаги муаммолар ёшлигида гиёҳванд моддалар қабул қилгани билан боғланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар