Қарши шаҳрида 1996-1997 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўзбек миллий кураши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Ўсмирлар ўртасида кечган баҳсларда Қашқадарё вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган 360 нафарга яқин спортчи кураш олиб борди.

Ўсмирлар ўртасида 8 та вазн тоифасида кечган курашларда барча рақибларини енгган Қашқадарё вакиллари - Элзодбек Суяров, Шаҳзод Раҳимбоев, Маъруф Хидиров ҳамда Ботир Холёров ўз вазни бўйича шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Бундан ташқари қашқадарёлик спортчилар битта кумуш ва бешта бронза медали соҳибларига айланишди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳслар натижаларига кўра Бухоро ва Самарқанд вилояти жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Қизлар ўртасидаги баҳслар 6 та вазн тоифасида бўлиб ўтди. 63 килограмм вазн тоифасида навоийлик спортчи Гулчеҳра Бобониёзова биринчи, қашқадарёлик спортчи Гулчеҳра Бобониёзова иккинчи ўринни қўлга киритди.