Америкалик миллиардер Томас Баррак ва бир қатор инвесторлар АҚШ кинокомпанияси саналган Miramax films Қатарнинг йирик медиагуруҳи саналган Al Jazeera Media Network`га тегишли бўлган BeIN Media Group медиагигантига сотилиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, савдо музокаралари 2015 йилнинг охирига қадар якунланиши мумкин. Агар савдо амалга ошган тақдирда Miramax BeIN`га Ҳолливуд таркибига кириш имкониятини беради. Бунинг натижасида Қатар медиаконцерни «Ақлли Уилл Хантинг» каби фильмларини суратга олиши мумкин бўлади.

Молиявий маслаҳатчи сифатида музокараларда Morgan Stanley консалтинги иштирок этмоқда. Miramax`нинг нархи ҳозирча аниқ айтилмаяпти. Компаниянинг ҳозирги эгалари 2010 йилда уни 660 млн доллар эвазига сотиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Miramax киностудияси 1 млрд долларга сотилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.