Миср хавфсизлик кучлари ходимлари Марказий Синайда фаолият юритган ИШИДнинг бўлимига қарашли бўлган 24 жангарини Россиянинг А321 самолёти қулаган жойдан 70 км узоқликдаги жойда йўқ қилдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Манбанинг айтишича, Миср қуролли кучлари вакиллари террорчилар тоғда ғорларга беркинмоқчи бўлганда уларга ҳужум қилишган. Таъкидланишича, яна 8 жангари яраланиб, қўлга олинган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин A321 самолёти фалокати тергови ўз ниҳоясига етишига яқин қолганини айтганди.