Москва ҳайвонот боғида қизил пандалар сони иккитага етди, дейилади муассасанинг расмий сайтида чоп этилган хабарномада.

“Бизга қизил панданинг эркаги келди. У бир ярим ёшда, Польшада туғилган, ҳозирча унга лақаб қўйилмаган”, - дейилади хабарномада.

Энди у Зейн лақабли урғочи панда билан бирга “Тропик мушуклари” экспозициясида яшамоқда.

Янги жонивор ҳозирча Зейндан бироз чўчимоқда. Қаровчиларга ҳам эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда. Зейн эса аллақачон одамларга кўниккан бўлиб, ўзига тегинишга рухсат беради.

Қизил панда Халқаро Қизил китобга “хавф-хатарга дучор” мақомида киритилган.