АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан Париждаги терактлар ягона эмаслиги, террорчилар янги терактлар тайёрлаётган бўлиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Менинг фикримча, бу ИШИД захирасида бўлган ягона операция эмас”, деб айтди Бреннан.

Унинг фикрича, ИШИД янги терактлар тайёрлаши мумкин бўлган ташқи гуруҳларни шакллантирган бўлиши мумкин.