Барқарор ва тинч дунё вақти ўтди, энди мудофаа соҳасига инвестиция олиб кириш вақти етди, деб таъкидлаб ўтди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Европа мудофаа агентлиги анжуманидаги чиқиши пайтида.

"Европа Иттифоқи ва НАТО бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари керак. НАТО ҳарбий, Евроиттифоқ эса иқтисодий ва саноат соҳасидаги имкониятларини намойиш этиши лозим", - деди Столтенберг.

"Бугун бўлиб ўтаётган ҳодисаларни мусулмон дунёси ва Ғарб ўртасидаги кураш эмас, балки экстремистларга қарши кураш, деб тушунмоқ керак. Мусулмонлар бу курашларнинг олд марраларида турибди, айниқса, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада”, - деб таъкидлаб ўтди НАТО бош котиби.