ОАВ: АҚШ, Франция ёки Россия ИШИДга қарши курашадиган янги коалицияни бошқариши мумкин

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 4092

АҚШ, Франция ёки Россия ИШИДга қарши янги халқаро коалицияни бошқариши мумкин. Ушбу фикр The Wall Street Journal газетасининг интернет сайтида ўрин олган шарҳловчи Жарельд Сейбнинг мақоласида келтириб ўтилган.

“АҚШ, Франция ёки ҳатто Россия раҳбарлигида барча манфаатдорлар иштирокида махсус халқаро коалицияни тузиш мумкин”, - дейди у. Муаллифнинг ойдинлик киритишича, ИШИДга қарши янгича ва самарали кураш олиб бориш учун барча манфаатдор кучлар ва давлатлар, жумладан, Яқин Шарқдаги ИШИД рақибларни бир жойга жамлаш керак. Бироқ айни пайтда ИШИДга қарши кураш жуда хилма-хил бўлиб, курдлар ва шиалар очиқдан-очиқ кучсизлик қилмоқда.

“Ва мазкур бўшлиқни АҚШ ва НАТО қўшинлари тўлдира олмайди. Идеалда ИШИД таҳдид солаётган Иордания, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатлари, шу жумладан, Туркиядаги сунний кучларни ҳам ушбу жараёнга жалб этиш керак, - деб ҳисоблайди Сейб. – Бироқ биз бундай бирлашма табиий ҳолатда вужудга келмаслигини биламиз. Бунинг учун халқаро “қалқон” зарур”.

Муаллиф бундай коалиция ташкил этишнинг уч вариантини таклиф қилмоқда. “Бу НАТО ёрдамида ташкил этиладиган куч бўлиши мумкин, ғарб мамлакатлари ҳарбий ҳаво кучлари, разведка ва тавсиялари билан ёрдам беради. Бироқ муаммо шундаки, мазкур вариант ғарб колониализми иштаҳасини очиб юбориб, Сурия муаммосини ҳал этишнинг бир қисми мумкин ва шарт бўлган Россиянинг иштирокини инкор қилади”, - дейди шарҳловчи.

Таҳлилчининг фикрича, кучлар БМТ шафелиги остида бирлаштирилиши ҳам мумкин. Бироқ БМТ сиёсати ҳар доим мураккаб бўлиб келган. Сўнгги таклиф сифатида янги махсус халқаро коалицияга АҚШ, Франция ёки Россия раҳбарлик қилиши мумкинлигини айтиб ўтди. “Яқин истиқболда вазиятни назорат остига олиш учун ишни Сурия ва Ироқдаги ИШИД бошқарув марказларини бартараф этиш билан бошлаш керак. Охир-оқибатда бошқа армияни енгиш учун армия кераклиги ҳисобга олиниши лозим”, - дея ўз фикрига якун ясайди муаллиф.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар