АҚШлик актёр Чарли Шин ўзининг ОИТВ-мусбат мавқеи ҳақида билган ва ўзининг собиқ маъшуқаларидан бир неча бор судга даъволар бериш таҳдиди олган, деб хабар бермоқда ўз манбасига иқтибос келтирган ҳолда TMZ нашри.

Таъкидланишича, актёр ўзида ОИТВ (одам иммун танқислиги вируси) борлигини билган ва бу ҳақда бир неча яқин дўстларига айтган. Шундан кейин унинг касаллиги ҳақида ахборот тарқаб кетган.

Манба маълумотларига кўра, бу ҳолат Шин ўзининг касаллиги ҳақида огоҳлантирмагани учун уни судга бериш билан таҳдид қилган собиқ маъшуқаларига тавон пули беришига олиб келган.

Бундай воқеалардан охиргиларидан бири 2015 йилнинг октябрида юз берди.

Аввалроқ Чарли Шин ўзининг касаллигини эълон қилишни режалаштираётгани маълум қилинганди.