ОАВ: G20 саммитида Путин марказий ўрин эгаллади, Россиянинг изоляцияси якун топди

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 17375

Антальяда бўлиб ўтган G20 саммитида Россия президенти Владимир Путинга марказий ўрин берилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрининг электрон версияси орқали хабар қилинди.

“Путиннинг фикрича, Россиянинг Ғарб давлатлари томонидан изоляция қилиниши якун топди; Париждаги терактлардан сўнг Россия президенти саммитдаги барча воқеалар марказида турди, - дейилади материалда. – Путиннинг тахминича, Москванинг ғарблик ҳамкасбларидан узоқлашиши якунига етмоқда, негаки Россиянинг Сурияда давом этаётган ҳарбий кампанияси ҳамда Париж воқеалари Путинни Туркиядаги саммит марказига олиб чиқиб қўйди”.

“Кремль террорчиликка қарши курашни Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берувчи энг истиқболли соҳалардан бири деб билмоқда, - сўзида давом этди журналист. – Путин 2001 йил 11 сентябрь куни Оқ Уйга қўнғироқ қилган биринчи етакчи бўлган эди, ва унинг ҳаракатлари Оқ Уй ҳамда Кремль ўртасида қисқа муддатли илиқ муносабатлар ўрнатилишига замин яратган эди. Бугун эса у Париждаги терактлар бутун дунё давлатлари ИШИДга қарши ягона коалицияга бирлашиши лозимлигини айтди. Путин бу коалицияга Асад ҳам кириши лозимлигини айтмоқда, аммо Ғарб Сурия етакчиси билан алоқа қилишдан ҳозирча бош тортмоқда”.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар