ОАВ: Месси солиқ муаммоси туфайли Испаниядан Англияга кетмоқчи ва кўпроқ маош олмоқчи

Спорт 17 Ноябрь 2015 4079

"Барселона" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда The Daily Star хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, унинг бу қарорига Испаниядаги солиқ тўловлари билан муаммолари сабаб ҳисобланади.

28 ёшли футболчига АПЛнинг "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларидан қизиқиш мавжуд. Аргентиналик футболчи ўз хизмати учун йилига 18 миллион фунт талаб қилиши айтилган.

Айни вақтда Месси йилига 14 млн фунт ишлаб топмоқда. "Барселона" билан шартномага кўра, унинг бошқа жамоага ўтиши эвазига 175 млн фунт устама маблағи талаб қилинади. Унинг каталонлар билан шартномаси 2018 йилгача тузилган.

Шу йилнинг октябрида Испания прокурори Мессига 22 ойлик қамоқ жазоси тайинлашни таклиф қилганди. Футболчи 4 млн евро миқдоридаги солиқни яширишда айбланган.

Месси "Барселона" сафида 2003 йилда илк учрашувни ўтказган. У жамоа билан шу вақтгача 25та соврин ютган. Шундан 7таси Ла лига чемпионлиги, 4таси ЕЧЛ Кубоги ҳисобланади. У тўрт марта йилнинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" билан тақдирланган.

28 ёшли бу ҳужумчи Аргентина терма жамоаси сафида 105та ўйин ўтказган ва 49та гол урган. У терма жамоа билан 2014 йилги ЖЧда кумуш медални қўлга киритганди. Месси 2008 йилда терма жамоа билан Пекин олимпиадасида зафар қучган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар