Обама Сурияда ер усти операцияси ўтказилиши имкониятини истисно қилди

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 2995

АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ИШИДга қарши курашиш стратегиясини ўзгартирмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Обаманинг айтишича, Париждаги терактларга қарамасдан, АҚШнинг Сурияда ер усти операциясини ўтказиши “хато бўлар эди”.

Обаманинг таъкидлашича, АҚШ бошчилик қилаётган ИШИДга қарши коалиция ўзининг ҳозирги стратегиясини амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларини икки баробар кўпайтиради, бироқ уни ўзгартирмайди.

Обаманинг сўзларича, АҚШ махсус хизматлари охирги ярим йил ичида ИШИДнинг ғарб давлатларида терактлар уюштирилиши мумкинлигидан хавотирланишган. Бироқ айнан Парижга ҳужум қилиниши ҳақида аниқ хавфлар олинмаган ва оқибатда террорчилар ҳужумининг олдини олиш имкони бўлмаган.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд Парижда содир этилган терактлар Сурияда режалаштирилиб, Бельгияда тайёрланганлигини айтган эди.

Кўпроқ янгиликлар