Меҳнат вазирлиги ва JICA агентлиги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон 17 Ноябрь 2015 1362

Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдухакимов Япониянинг JICA агентлиги ваколатхонаси раҳбари Фушими Кацитоши билан учрашди. Япон томонидан ўтказиш ташаббуси билдирилган учрашувда Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва JICA ўртасидаги ҳамкорликнинг келгусидаги истиқболлари, шунингдек, “Мурувват” уй-интернатлари ходимлари учун семинарлар даврасини ташкил этиш муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Абдухакимов агентлик вакилларига вазирлик таркибига кирувчи тиббий-ижтимоий муассасалар, уларнинг мавқеи, ғамхўрлик кўрсатилувчилар контингенти, кўрсатилаётган ижтимоий ва тиббий хизматлар ҳақида сўзлаб берди. “Мурувват” уй-интернатлари ва “Саҳоват” пансионатларидаги ғамхўрликдаги одамларнинг ижтимоий ҳимояси мамлакат ҳукуматининг синчков эътиборида эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Охирги йилларда бундай муассасаларда катта ҳажмдаги жорий ва капитал таъмирлаш амалга оширилди, баъзиларида зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва бундай муассасаларга қўйиладиган талаблар асосида қурилган янги корпуслар барпо этилди.

Кацитоши ўз навбатида Ўзбекистонда аҳолини, жумладан ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига катта эътибор кўрсатилаётганидан ҳайратда эканлигини айтди. Кацитоши семинар масалаларига тўхталаркан, агентлик семинарлар даврасини ўзтказишга қизиқиш билдириши ва вазирликнинг бу масалага қизиқиш билдириши вазиятида семинарларни ташкил қилишга тайёрлигини билдирди.

Абдухакимов вазирлик ҳамкорлик қилишга доимо тайёрлигини ва семинарда вазирлик тиббий-ижтимоий муассасалари ходимларининг иштироки учун тегишли ташкилотчиликни таъминлашини таъкидлаб ўтди.

Томонлар бу йўналишда суҳбатни давом эттиришга келишиб олдилар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар