Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансуров хорижий ОАВга берган интервьюсида Парижда содир этилган терактларни кескин қоралади.

“Биз Парижнинг олти жойида портлашларни кўрдик – концерт залида, стадионда. Тошкентда ким билан учрашмай, бари ИШИД жангариларининг ҳаракатларини қораламоқда. Ислом дини қоидалари қўпорувчилик ҳаракатлари ва қотилликларни қабул қилмайди. Терактлар яна бир бора “Ислом давлати” номи остида ҳаракат қилаётган ташкилотнинг асл моҳиятини кўрсатди”, - деди Мансуров.

Унинг сўзларига қараганда, бу террорчи ташкилот Ўзбекистоннинг хавфсизлигига ҳам таҳдид солиши мумкин.

“Бугун дунёдаги бирорта ҳам давлат хавфсизликдаман, бу менга алоқадор эмас, деб айта олмайди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари ҳам бир неча бор айтган эди. Ўзингиз кўриб турганингиздек, уларда тарғибот биздагидан кўра анча кенг ва миқёсли олиб борилмоқда. Интернет, уяли алоқа орқали ёшлар буни кўрмоқда ва уларнинг сафларига қўшилмоқда. Шу боис биз хушёрликни йўқотмаслигимиз керак. Ўзбекистон мусулмонлар идораси тайёргарлик кўрмоқда. Келаётган жума куни Париждаги терактлар ва хушёрлик ҳақида амри маъруфлар ўқилади”, - маълум қилди шайх.