ЖЧ-2018 саралашининг гуруҳ босқич 8-тур учрашуви доирасида Қатарнинг Доҳа шаҳрида Яман ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда ўзбекистонлик футболчилар 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Учрашувнинг 8-дақиқасида Азиз Ҳайдаров ҳисобни очди. Ҳужумлар сонини оширган футболчиларимиз 31-дақиқага келиб ҳисобни оширишди. Гол муаллифи Сервер Жепаров.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Станислав Андреев жамоамизнинг учинчи голини урди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Учрашув тугалланиш арфасида яманликлар вакили Аҳмад ал-Сарори битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Самвел бабаян шогирдлари навбатдаги уч очкога эга бўлишди.

ЖЧ-2018 саралаши, 8-тур
Яман - Ўзбекистон — 1:3
Голлар: Аҳмад ал-Сарори (90) — Азиз Ҳайдаров (8), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).
Яман: Аяш, Хубайши, Саси, Матари (Сарори), Хайфи, Маҳди, Зубайри, Мансур, Алос, Бугшоҳ, Ҳамсон
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов (Мусаев, 79), Станислав Андреев (Хасанов, 51), Сервер Жепаров (Гейнрих, 61), Игорь Сергеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни 2016 йилнинг 23 март куни Филиппинга қарши ўтказади. Ўйин Тошкентда бўлиб ўтади.