Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ортиқбек Юсупов Парижда ИШИД жангарилари томонидан содир этилган терактларни одамларнинг Худо томонидан рад этилиши дея баҳолади. Бу ҳақда у Дин ишлари бўйича Қўмита, Тошкент ислом университети ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида ташкиллаштирилган диний бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилган халқаро конференция вақтида таъкидлаб ўтган.

У бугунги кунда айрим мамлакатларда, айниқса Яқин Шарқ мамлакатларида диний ва миллий қадриятларни асносида содир этилаётган турли зўравонликлар, тўқнашувларни афсус билан қайд этиб ўтди.

«Натижада минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда, болалар жабр кўрмоқда. Юз минглаб одамлар ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлишмоқда. Шундай экан бир нарсани ишонч билан аъкидлаш мумкинки, тинчлик ва барқарорлик — ҳудуди, келиб чиқиши, дини, миллати, ирқидан қатъий назар ҳар бир мамлакат учун совға», — дея таъкидлади Юсупов.

Юсупов 13 ноябрь куни Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларига ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Ўнлаб беайб тинч аҳоли Худони инкор этадиган, ўзини «ҳақиқат курашчилари» дея таърифлайдиганларнинг қилмишлари туфайли вафот этди. Ўзбекистон бундай бахтсиз ҳодисалар бўйича тажрибага эга давлат сифатида француз халқига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дея таъкидлаб ўтди дин ишлари қўмитаси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансуров хорижий ОАВга берган интервьюсида Парижда содир этилган терактларни кескин қоралаб чиққанди.