Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Сумча» дам олиш маскани инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Айни пайтга келиб бу масканда иккита корпус, овқатланиш биноси ва сузиш ҳавзасини ўз ичига олган 220 ўринли меҳмонхона мажмуаси реконструкция қилинди. Корпуслар янги жиҳозлар билан таъминланди.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси хабарига кўра, бу ишлар 2013—2015 йилларда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Лойиҳани амалга ошириш давомида 20та янги иш ўрни яратилган.

Бугунги кунда алоҳида коттежларда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.