Туркиянинг «Анталияспор» клуби президенти Гюльтекин Генжернинг хабар беришича, жамоа АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» клубига тегишли бўлган Андреа Пирлони ижарага олиш бўйича келишувга эришган.

Генжер Пирло билан музокаралар олиб борган ва италиялик футболчини «Анталияспор» клуби сафида Туркия чемпионатининг саккизта учрашувида майдонга тушишга кўндирган.

«Биз Пирло ва унинг агенти билан музокаралар олиб бордик. Пирло Туркияда 8 учрашув ўтказишга розилик берди» — дея Генжернинг сўзларидан иқтибос келтиради Fanatik.

Хабарда ёзилишича, Пирлонинг агенти футболчи ўтказадиган 8та учрашув учун 2 миллион евро олиш бўйича таклиф киритган.