Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон 17 Ноябрь 2015 7379

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташрифини бошлади.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Ташриф дастуридан икки мамлакат раҳбарларининг учрашув ва музокаралари ўрин олган. Уларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Кўпроқ янгиликлар