Покистонда ҳаракатланаётган йўловчи поезди издан чиқиб кетди. Бу ҳақда Itele телеканали твиттерида хабар қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳалокат оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 100 киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида поезд ҳайдовчиси ҳам бор.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.