Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, G20 саммити доирасида Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги фаолияти деярли танқид қилинмади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

“Умуман олганда бундай танқид янграмади ва бизни танқид қилишга асос ҳам йўқ. Бизга сиз бошқа ерга уряпсиз деганларида, унда бизга тўғри нишонларни беринг, демоқдамиз. Бироқ бизга бу нишонларни беришмаяпти. Биз бошқа жойга урмоқдамиз? Унда айтинг, қаерга зарба бериш мумкин эмас. Уни ҳам беришмаяпти. Қандай қилиб бизни танқид қилиб бўлади?”, деб айтди Путин саммит натижаларига кўра. 

Путин, шунингдек, бунга сабаб сифатида Россия ҳаммани “лақиллатишидан” қўрқув борлиги, шунинг учун унга “зарбалар бериш мумкин бўлмаган ҳудудларни беришдан қўрқишаётганини” айтди.