Россия президенти Владимир Путин G20 саммити якунларига бағишланган матбуот-анжуманида “Катта йигирматалик”ка кирувчи айрим давлатларни ИШИД террорчилик ташкилоти билан нефть савдоси бўйича ҳамкорлик қилаётганликда айблади.

Путин террорчиларнинг молиявий манбалари ҳақида гапирганда, фазодан олинган суратларда “нефть ва нефть маҳсулотларининг кенг кўламда ноқонуний савдосига гувоҳ бўлиш мумкин”лигини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, суратларда нефть ортилган машиналар калоннасини ўнлаб километрга чўзилиб ётганлиги тасвирини кўриш мумкин.

Кремлнинг ишонч билдиришича, ИШИД дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан молиявий кўмак олади. Ушбу мамлакатлар орасида G20 га аъзо давлатлар ҳам бор.