Россия президенти Владимир Путин G20 саммитида Россия ҳарбий-космик кучларининг Суриядаги ҳаракати борасида гап бўлмаганлигини маълум қилди.

"Умуман олганда, саммитда бу мавзуда танқид айтилмади. Бизга сиз бошқа ерга ҳужум қиляпсиз, деб айтишди. Биз эса, унда қаерга ҳужум қилишимизни айтинг, дедик. Индашмади. Унда қаерга ҳужум қилмаслигимизни айтинг, деб сўрадик. Ўшанда ҳам гапиришмади. Шундай экан, қандай қилиб бизни танқид қилишлари мумкин?”, — деди Путин G20 саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

"Очиқ айтаман, улар бизга ҳужум қилиш мумкин бўлмаган ҳудудларни маълум қилишдан чўчишади. Ва биз айнан ўша ерларга ҳужум уюштирамиз”, — деб таъкидлаб ўтди президент.