Россия президенти Владимир Путин Мисрдаги А321 самолёти ҳалокатини уюштирган террористларга ёрдам кўрсатишнинг оқибати ҳақида огоҳлантирди.

Жиноятчиларга кўмак кўрсатаётганлар билишлари лозимки, жиноят изларини ёпишга уриниш оқибатлари тўлиқ уларнинг зиммасига юклатилади. Мен махсус хизматларимиздан шу ишга эътибор қаратишларини сўрайман”, ― деди Путин, авиаҳалокат тергови натижаларига бағишланган мажлисда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 октябрь куни Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига те-гишли Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган эди. Мазкур самолёт бортидаги 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлди. Яқиндагина ФХХ мазкур фалокатга теракт сабаб бўлганини тасдиқлаб, ушбу жиноятга алоқадор шахслар ҳақида маълумот тақдим этганларга 50 миллион доллар миқдорида пул мукофоти бе-рилишини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин эса террористларни сайёранинг ҳар қандай нуқтасидан бўлса ҳам топиб, жазолашга ваъда берди.