Россия Давлат думаси депутати Олег Нилов Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Александр Бортниковдан Россияга террорчилик хавфи юқори бўлган давлатлар билан чегарадош давлатлардан келувчи барча фуқароларни қўшимча текширувини ташкил этишни сўради, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Депутатнинг таъкидлашича, бу ҳудудларда бир ойдан кўпроқ вақт бўлган барча шахслар текширилиши лозим.

“Россияга террорчилик хавфи юқори бўлган давлатлар билан чегарадош давлатлардан келаётган ва бундай давлатларда бир ойдан кўпроқ бўлган россиялик, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўшимча текширувларни (дактилоскопик текширув, суратга олиш, у ёки бу давлатда бўлиши, Россияга кириши сабаблари ва шу кабилар ҳақида маълумотлар олиш) амалга ошириш имкониятини кўриб чиқишингизни сўрайман”, дейилмоқда илтимосда.

Депутатнинг фикрича, бундай давлатларга, хусусан, Туркия, Сурия, Эрон, Ироқ, Миср, Ливия ва бошқа давлатлар киради.