Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда ИШИДга қарши катта кўламда авиазарбалар берди, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин билан йиғилиш пайтида Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов.

Герасимовнинг айтишича, 34 та ракета ёрдамида террорчиларнинг 14 та пункти йўқ қилинди.

Бош штаб бошлиғининг таъкидлашича, Россия зарбалар беришдан аввал АҚШни бундан хабардор қилган.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, Россия ҳарбий-коинот кучларининг парвозлари сони икки баробарга оширилган, бу Суриянинг ичкари ҳудудларидаги ИШИД жангариларига кучли зарбалар беришга имкон беради.