Россия ва Украина терма жамоалари 2016 йилги Европа чемпионати қуръа ташлаш жараёнида бошқа-бошқа гуруҳларга ажратилади

Спорт 17 Ноябрь 2015 2195

Футбол бўйича Россия ва Украина терма жамоалари 2016 йилги Европа чемпионати қуръа ташлаш жараёнида бошқа-бошқа гуруҳларга ажратилади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги мухбирига УЕФА матбуот хизматида маълум қилинди.

“Агар Украина терма жамоаси Европа чемпионати финал босқичига чиқса, у Россия билан гуруҳ босқичида ўйнамайди, чунки ҳали ҳам УЕФА фавқулодда қўмитасининг тақиқлови мавжуд. Бироқ Россия ва Украина плей-офф босқичида тўқнаш келиши мумкин”, деб айтилди хабарда.

Украина терма жамоаси 17 ноябрда Европа чемпионатига йўлланма олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Словения билан жавоб учрашувини ўтказади. Львовда бўлиб ўтган биринчи учрашув украиналикларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Россия терма жамоаси эса саралаш босқичида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, мусобақага тўғридан-тўғри йўлланма олган.

Бундан ташқари, Россия ва Украина қуръа ташлаш пайтида битта саватчадан жой олиши мумкин. Бу агар ирландлар плей-офф босқичида Босния ва Герцеговина термасини мағлуб этса содир бўлади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланган, жавоб учрашуви Дублинда бўлиб ўтади.

Европа чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими Парижда 12 декабрда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар