Самарқандда расман олинмаган 42 нафар лицей ўқувчилари 3-курсда ўқишда давом этмоқда

Ўзбекистон 17 Ноябрь 2015 4605

Мана уч йилдирки, СамДУ қошидаги биринчи академик лицейда расман ўқишга кира олмаган 42 нафар ўқувчи таҳсил олишда давом этмоқда. Улар дарсларга қатнайди, рейтинг дафтарига эга, имтиҳонларни топширади, улар аллақачон учинчи курсда таълим олмоқда.

Аслида эса уларни биринчи курсга қабул қилиш борасидаги буйруқнинг ўзи йўқ. Бу ҳақда маҳаллий журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ёзмоқда.
Айтилишича, бу борада Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори кўпдан буён кутилмоқда. Бу қарор ўқувчиларнинг тақдирини тубдан ўзгартириб юборишин мумкинлиги инобатга олинса, вазирлик қарор чиқаришга шошилмаётганини тушунса бўлади.

Улар уч йиллик меҳнатлари инобатга олиниб, тегишли қарорлар чиқишига, яқин келажакда улар ҳам олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олишларига ишонмоқда, деб ёзади журналист.
Бу масала айни пайтда ёшларнинг ота-онасини ҳам ташвишга солмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил ёзида лицейнинг собиқ директори Муҳиддин Абдураҳмоновга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У 42 ўқувчини ноқонуний асосда ушлаб тургани маълум бўлди. Лекин янги раҳбарият ҳам бу масалани болалар фойдасига ҳал қилишга журъат этмай турибди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар