Сергей Лавров АҚШ ва коалиция Асадга хавф солувчи ИШИД бўлинмаларига тегмаётганини маълум қилди

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 4016

АҚШ ва коалиция Сурия президенти Башар Асад армиясини чекинтира оладиган ИШИД бўлинмаларига атайлаб тегмаяпти, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия 1” телеканалида “Вести.doc” кўрсатувида айтди.

“АҚШ ва у томонидан яратилган коалиция кулфати шундаки, улар коалиция фақатгина ИШИД ва бошқа террорчиларга қарши курашиш учун яратилгани ҳамда Сурия армиясига ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаслигини эълон қилган бўлсаларда, улар томонидан террорчиларнинг позицияларига берилган зарбалар ва уларнинг бир йилдан кўпроқ вақт давомидаги таҳлили улар кўп ҳолларда, мен аяган ҳолда деган бўлардим, Сурия армиясини жиддий чекинтира олиши мумкин бўлган ИШИД бўлинмаларини тегмаганлар”, деб айтди Лавров.

Лавровнинг таъкидашича, бу “АҚШ Сурияда нимани исташи ҳақида тававвур бермайдиган “жуда хавфли ва икки маъноли ўйиндир”.

Кўпроқ янгиликлар